2026 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 23 501 та корхона фаолият олиб бормоқда. Уларнинг аксарияти савдо ва саноат соҳаларига тўғри келади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолият йўналишлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
-
савдо соҳасида — 8 473 та;
-
саноатда — 4 493 та;
-
ахборот ва алоқа соҳасида — 1 991 та;
-
қурилишда — 1 955 та;
-
яшаш ва овқатланиш хизматларида — 1 021 та;
-
ташиш ва сақлаш соҳасида — 742 та;
-
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 603 та;
-
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда — 277 та;
-
бошқа соҳаларда — 3 946 та.






