"Ўзгидромет" дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди. Прогнозга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво илиқ ва асосан ёғингарчиликсиз бўлади.
21 ноябрь Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни эса мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик эҳтимоли бор.
Дам олиш кунлари кечалари ҳаво ҳарорати 9–14 даража, кундуз кунлари эса 20–25 даража илиқ бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади, баъзи ҳудудларда 13–18 метргача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
21 ноябрь куни республика тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида эса дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 11–13 даража, кундуз кунлари 20–22 даража илиқ бўлади.






