2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 257 904 нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда Туркияга борган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 минг нафарга ёки 1,4 фоизга ошган.
Туркияга борган ўзбекистонликларнинг сафар мақсадлари қуйидагича тақсимланган:
-
сайёҳлик — 212 774 нафар;
-
қариндошларни йўқлаш — 38 293 нафар;
-
даволаниш — 3 162 нафар;
-
ўқиш — 1 966 нафар;
-
хизмат сафари — 1 709 нафар.
Аввалроқ 2026 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонга 11 миллион 622 минг нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюргани хабар қилинганди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,4 фоизга кўп.
Ушбу даврда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қирғизистон (3,2 миллион), Қозоғистон (2,7 миллион) ва Тожикистондан (2,6 миллион) келган. Туркиядан ташриф буюрган сайёҳлар сони эса 169 553 нафарни ташкил этган.






