АсосийСПОРТ

Усмон Нурмагомедов Абу-Дабидаги жанжалдан сўнг қамалди

Аралаш яккакураш устаси Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили билан юз берган жанжалдан кейин суд ҳукми билан олти ойлик қамоқ жазосига тортилди. Мазкур можаро бўйича жами 10 нафар шахс судланган.

'Усмон Нурмагомедов Абу-Дабидаги жанжалдан сўнг қамалди'ning rasmi

Россиялик аралаш яккакураш устаси Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида UFC собиқ чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили билан юз берган жанжалдан кейин олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.

Абу-Даби суд департаменти маълумотига кўра, меҳмонхонадаги жанжалда иштирок этган жами 10 нафар шахс судланган. Уларнинг олти нафари жамоат тартибини бузиш, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқариш ҳамда бошқалар ҳаётига хавф туғдиришда айбдор деб топилган. Улар олти ойлик қамоқ жазоси, 300 минг дирҳам жарима ва жазо муддати тугагач, мамлакатдан депортация қилишга ҳукм қилинган.

Яна икки киши жамоат тартибини бузиш ва бошқаларга тан жароҳати етказиш билан боғлиқ айбловлар бўйича 50 минг дирҳамдан жаримага тортилган.

Қолган икки нафар шахс эса жанжални тасвирга олиб, видеоларни тарқатиш орқали шахсий дахлсизликни бузганликда айбланган. Улар олти ойлик қамоқ жазоси ва 300 минг дирҳам жаримага ҳукм қилинган.

    Бошқа янгиликлар