Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. Ҳафта давомида кундузги ҳарорат 24 даражагача кўтарилади.
18–21 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда об-ҳаво маълумотларида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 20–21 ноябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 18 ноябрь куни кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади. 19–21 ноябрь кунлари эса ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 13–18 даража илиққача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 18 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 19–21 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 18–19 ноябрь кунлари кечаси 3–8, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади. 20–21 ноябрь кунлари эса кечаси 5–10, кундузи 18–23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18–19 ноябрь кунлари 5–10, 20–21 ноябрь кунлари 7–12 даража илиқ бўлади. Кундузи 18 ноябрь куни 13–18 даража, 19–21 ноябрь кунлари эса 17–22 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18–19 ноябрь кунлари 5–10, 20–21 ноябрь кунлари 7–12 даража илиқ бўлади. Кундузи 18 ноябрь куни 15–20, 19–21 ноябрь кунлари 19–24 даража илиқ ҳарорат кузатилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 18 ноябрь куни кечаси 2–7, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади. 19–21 ноябрь кунлари эса кечаси 3–8, кундузи 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 18–20 ноябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши, туман тушиши мумкин. 21 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 18 ноябрь куни кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади. 19–21 ноябрь кунлари кечаси 3–8, кундузи 12–17 даража илиқ ҳарорат кузатилади.
Барча ҳудудларда шамол асосан шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсиши кутилмоқда.






