АсосийЖАМИЯТ

Қибрайдаги шифохонада болалар девор ювишга жалб қилинди

Маълумот учун, марказдаги ички тартибга мувофиқ, беморлар ҳар куни эрталаб ювинтирилади, тана ҳарорати ўлчанади ва зарур муолажалар ўтказилади.

'Қибрайдаги шифохонада болалар девор ювишга жалб қилинди'ning rasmi

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган Республика болалар тиббий реабилитация марказида бемор болалар деворларни тозалаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Вазирлик маълумотига кўра, воқеа 11 ноябрь куни содир бўлган. Марказнинг бўлим хўжалик бекаси М.А. эрталаб соат 07:20 да ишга келиб, йўлак деворларида оёқ изларини кўрган. Шундан сўнг, бунга сабабчи бўлган болалар деворларни тозалашга жалб қилинган.

Вазирлик тузган ишчи гуруҳ ўрганишлари якунларига кўра, ушбу ҳолатга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Республика болалар тиббий реабилитация маркази 2026 йил март ойидан фаолият юритиб келмоқда. Муассаса 18 ёшгача бўлган болаларга асаб тизими, ортопедия, нафас йўллари ҳамда ошқозон-ичак касалликлари бўйича реабилитация хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.

Маълумот учун, марказдаги ички тартибга мувофиқ, беморлар ҳар куни эрталаб ювинтирилади, тана ҳарорати ўлчанади ва зарур муолажалар ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар