АсосийБУ ҚИЗИҚ

12–20 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Ҳафта давомида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

'12–20 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистонда 13–20 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогноз қилинди. Ҳафта давомида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда эса 13 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Ҳарорат кечалари 13–14 ноябрь кунлари 2–7 даража совуқ, 15 ноябрь куни 0–5 даража совуқ, 16–20 ноябрь кунлари эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади. Кундуз кунлари 13 ноябрда 5–10, 14 ноябрда 8–13, 15–16 ноябрда 10–15, 17–20 ноябрда 7–12 даража илиқ ҳарорат кузатилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Ҳудудларда кечалари 13–15 ноябрь кунлари 0–5 даража совуқ, 16 ноябрда 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, 17–20 ноябрда эса 0–5 даража илиқ бўлади. Кундуз кунлари 13 ноябрда 5–10, 14 ноябрда 10–15, 15–20 ноябрь кунлари 12–17 даража илиқ ҳарорат кузатилади.

Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида ҳарорат бироз пастроқ бўлиши кутилмоқда. Бу ерларда кечалари 13–14 ноябрда 2–7, 15 ноябрда 0–5 даража совуқ, 16–20 ноябрда эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади. Кундузи 13 ноябрда 5–10, 14 ноябрда 8–13, 15–16 ноябрда 10–15, 17–20 ноябрда 7–12 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 13 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 14–20 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Ҳудудларда кечалари 13–16 ноябрь кунлари 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 13 ноябрь куни 2 даражагача совуқ бўлиши мумкин. 17–20 ноябрь кунлари ҳарорат 2–7 даража илиқни ташкил этади. Кундузи 13 ноябрда 5–10, 14–15 ноябрда 9–14, 16–20 ноябрь кунлари 12–17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 13 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 14–20 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Кечалари 13–16 ноябрь кунлари 0–5, 17–20 ноябрь кунлари 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи 13 ноябрда 8–13, 14–20 ноябрь кунлари эса 13–18 даража илиқ ҳарорат кузатилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 13 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 14–20 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Кечалари 13–16 ноябрь кунлари 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 13–14 ноябрь кунлари 2 даражагача совуқ бўлиши мумкин. 17–20 ноябрь кунлари ҳарорат 2–7 даража илиқни ташкил этади. Кундузи 13 ноябрда 7–12, 14–15 ноябрда 8–13, 16–20 ноябрь кунлари 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 13 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши, баъзи ҳудудларда эса ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 14–20 ноябрь кунлари асосан ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши эҳтимоли бор.

Бу ҳудудларда шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 13–14 ноябрь кунлари 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади. 15–20 ноябрь кунлари кечалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи эса 5–10 даража илиқ ҳарорат кузатилади.

    Бошқа янгиликлар