АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди

Ўзбекистонликлар 2026 йилги Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди.

'Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди'ning rasmi

Бу Президентнинг "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонида белгиланган.

Унга кўра, беш кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиган ходимлар учун август ойининг сўнгги кунлари ва сентябрь ойининг бошида кетма-кет тўрт кун дам олиш куни бўлади.

Жумладан:

— 29 август, шанба — одатий дам олиш куни;

— 30 август, якшанба — одатий дам олиш куни;

— 31 август, душанба — барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун;

— 1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик куни, расмий байрам ва ишланмайдиган кун.

Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган фуқаролар 29 августдан 1 сентябрга қадар тўрт кун дам олади.

Олти кунлик иш ҳафтасида меҳнат қиладиган ходимлар учун эса дам олиш кунлари кетма-кет уч кунни ташкил этади. Бунда 29 август, шанба — байрам олдидан қисқартирилган иш куни ҳисобланади.

Улар учун:

— 29 август, шанба — қисқартирилган иш куни;

— 30 август, якшанба — одатий дам олиш куни;

— 31 август, душанба — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

— 1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик куни, расмий байрам ва ишланмайдиган кун. 2 сентябрь, чоршанба кунидан бошлаб эса барча учун одатий иш тартиби тикланади.

Асолат Ғуломназарова

    Бошқа янгиликлар