1. Актёр Жо Пеши ҳақиқатан ҳам кичкина Маколей Калкин (Кевин)нинг ундан росмана қўрқиши учун бор кучи билан ҳаракат қилган. Шунинг учун у съёмка майдончасида Маколейнинг кўзига камроқ ташланишга интилган. Ҳаттоки суратга олиш майдончасида у кичкина Калкинни илгакка илиб қўяётганда ҳақиқатан ҳам унинг бармоғини тишлаб, қонатиб юборди. Бу чандиқ Маколей Калкин учун фильмдан бир умр эсдалик бўлиб қолди!
2. Кевин видеомагнитафонда томоша қилган фильм ҳаётда суратга олинмаган, йўқ фильмдир. Видеомагнитафонда намойиш қилинаётган парча айнан “Уйда ёлғиз”фильми учун суратга олинган бўлиб, “Нопок қалбли фаришталар” деб аталади.
3. Актёр Дэниел Стерннинг юзидаги ҳақиқий ўргимчак эди. Актёр қўрқувни овоз чиқармай, юзида акс эттириши лозим бўлди, агар бақирадиган бўлса, ўргимчак қочиб кетиши мумкин эди. Бу саҳна муваффақиятли равишда, биринчи дублдаёқ суратга олинди, овоз эса кейин ёзилди.
4. Кевиннинг қўлидаги Talkboy диктафони концепт-модель бўлиб, аслида ҳаётда йўқдир. Аммо кўп сонли мухлисларнинг илтимосига биноан айнан шундай модель харидга чиқарилди.
5. Гарри ва Марвин олган тан жароҳатлари ҳаётда ўлимга олиб келади. Буни фақатгина 2012 йилда врачлар расман тан олди!
6. Гарри ролига Роберт де Ниро ва Жон Ловитцлар таклиф этилган эди. Аммо улар фильмда суратга тушиш таклифини рад этишган.
7. Мазкур Кевин роли Маколай Калкин учун махсус ёзилган бўлса-да, кастингда юздан ортиқ бола иштирок этган.Фильм ижодкорлари Кевин ролига Маколай Калкиндан бошқа одам мос эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учунгина кастинг ўтказишган.
8. Сурбетларча бировнинг буюмларини титкилайдиган қўшни ёдингиздами? Жеффри Уайзмен аввалига Кевин ролида ўйнаш учун ҳаракат қилганди! Бу уларнинг ягона рақобати эмас. Орадан бир неча йиллар ўтгач, улар “Бойвачча Ричи” фильмидаги бош роль учун ҳам курашишди.
9. Маколей Калкиннинг акаси Киран ҳам мазкур фильмда суратга тушган. У Кевиннинг амакиваччаси Фуллер ролини ижро этган
10. Марв ялангоёқ босиб юрадиган “шиша” синиқлари аслида конфет қоғозлардан ясалган, актёр ҳар эҳтимолга қарши оёғига резина пайпоқ кийиб олган.
11. Кевиннинг ота-онаси аэропортда ўғлининг йўқлигини сезмаганини ҳамон тушунмайсизми? Кевинни чордоққа жўнатиб юбориш саҳнасини қайтадан томоша қилинг. Столга тўкилган пепсини салфетка билан артган Кевиннинг отаси тасодифан салфеткага қўшиб, унинг чиптасини ҳам ахлат қутига ташлаб юборади.
12. Кевин акаси Баззанинг хонасидан унинг ёқтирган қизининг портретини топади. Бу суратда аслида қиз эмас, постановкачи режиссёрнинг ўғли гримда суратга тушган. Режиссёр ҳақиқий қиз боланинг устидан кулишни истамаган.
13. Актёр Жо Пеши аксарият ҳолларда унинг персонажи бўйдоқлигини унутиб, никоҳ узуги билан суратга тушган.
14. Маккалистерларнинг уйини томоша қилишга боришингиз мумкин. У Чикагодаги Виннетка қишлоғида жойлашган. Уч қаватли уй 2012 йилда 1 585 000 долларга сотилган. Ҳозирда у сайёҳлик аттракционига айлантирилган.
15. 18 миллион долларга суратга олинган фильм 476,7 миллион доллар даромад олиб келган.
Оnedi.ru нашри