АҚШнинг Юта штатида уйда ёлғиз бўлган икки ёшли эгизак болаларни шифтга ўрнатилган видеокамера суратга олди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.
Болалардан бири ўйин жараёнида бурчакда турган кийим жавонининг тортмасини очиб осилди. Жавон боланинг оғирлигини кўтара олмай, унинг устига қулади. Эгизаклардан бири нима воқеа рўй берганини англаш учун бироз каловланиб қолди ва жавонни кўтариб унинг тагидан акасини қутқарди. Қутқарув иши учун атиги 2 дақиқа вақт кетди. Бундан болаларнинг ота-онаси бехабар қолди.
Эгизакларнинг ота-онаси мазкур воқеа бошқа ота-оналарни огоҳликка чорлаши учун, ҳеч қачон болаларни ёлғиз қолдирмасликка ундаш мақсадида видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
12.07.2017, 12:30
Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...12.07.2017, 11:19
Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...12.07.2017, 09:53
Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...11.07.2017, 14:32
Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...