Америкалик хонанда Жанет Жексон илк маротаба она бўлди. 50 ёшли хонанда 3 январь, сешанба куни ўғил фарзандни дунёга келтирди, деб хабар беради “Вести”.
Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи Виссам аль-Мана ўғиллари Исса аль-Мананинг дунёга келишини интизорлик билан кутишган эди.
“Айни пайтда она ва боланинг аҳволи қониқарли. Улар шифокорлар назорати остида”,—дейилади хабарда.
Жанет Жексон 2012 йилда қатарлик тадбиркор Виссам аль-Мана билан турмуш қурган эди.
Унинг ҳомиладорлиги май ойида маълум бўлган эди.
Жанет Жексон — 2009 йилда вафот этган поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг синглиси.





