АсосийDunyo

Филиппин қамоқхонасига бўлган ҳужум оқибатида 130 нафар маҳбус қочиб кетди

Филиппиндаги қамоқхонага террорчиларнинг ҳужум қилиши оқибатида 130 нафар маҳбус қочиб кетишга муваффақ бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Маҳаллий жангариларнинг ҳужуми натижасида қамоқхонадаги маҳбуслар қочиб кетган. Ҳужум пайтида қамоқхона қўриқчиларидан бири ҳалок бўлган, бир нафар маҳбус яраланган. Айни вақтда қочган маҳбуслардан 2 нафари қўлга олинган, қидирув ишлари давом этмоқда.

Маҳаллий қишлоқ раҳбарларидан бири қишлоқ аҳолиси қамоқдан қочган маҳбусларни тутишда ҳукуматга ёрдам берганини, бир нафар маҳбусни қўлга олишганини, маҳбусларнинг тинч аҳолига ҳужум қилмаслиги учун барча чора-тадбирларни кўрганлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар