АсосийDunyo

Россия-Эстония чегарасида қарға паспортни ўғирлаб, учиб кетди (Видео)

Россия-Эстония чегарасида ғалати воқеа рўй берди, деб хабар қилди “Тvzvezda.ru”нашри. 

Қарға Эстония фуқароси бўлмиш эркакнинг паспортини олиб, номаълум томонга учиб кетди. Қарғани ушлашга ҳаракат қилган чегарачи бунинг уддасидан чиқолмади. Видеога изоҳ берилишича, Эстония фуқароси Россиядан келаётган бўлган.

Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Фойдаланувчиларнинг аксарият қисми буни қарғанинг Янги йил ҳазили деб атади. Россиянинг Шимоли-Ғарбий божхона бошқармаси ҳам бу фактнинг ҳақиқатан рўй берганлигини тан олди.

Бошқа янгиликлар