АсосийDunyo

Хитойдаги қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Гирин вилояти Хуэйнань уездидаги шахсий уйлардан бирида жойлашган қариялар уйидаги ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 04:10 да бошланган. Бу пайтда бино ичида 39 киши бўлган. Ёнғин 20 дақиқадан кейин ўчирилганига қарамай, 7 киши ҳалок бўлди. Ҳозирча унинг келиб чиқиш сабаби аниқ эмас, суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар