АсосийБУ ҚИЗИҚ

Осиё ўйинларида олтин медаль учун ким қанча тўлайди?

19 сентябрдан 4 октябрга қадар Японияда Осиё ўйинлари ўтказилади. Хўш, Марказий Осиё давлатлари спортчилари медаль учун қанча мукофот олади?

'Осиё ўйинларида олтин медаль учун ким қанча тўлайди?'ning rasmi

19 сентябрдан 4 октябрга қадар Японияда XX ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади. Марказий Осиё давлатлари спортчилари медаллар учун курашар экан, ғолибларга бериладиган мукофот пуллари ҳам кун тартибидаги масалалардан бири.

Тожикистон. Мамлакатда Осиё ўйинлари учун олтин медаль соҳиби 150 минг сомони (тахминан 16 минг доллар), кумуш медаль учун 100 минг, бронза учун 50 минг сомони олади.

Қозоғистон. Амалдаги тартибга кўра, спортчиларга олтин учун 10 минг, кумуш учун 5 минг, бронза учун 3 минг доллар берилади. Бироқ 2026 йилги Осиё ўйинлари олдидан мукофотларни ошириш режалаштирилган. Янги тартиб тасдиқланса, олтин учун 50 минг доллар тўланиши мумкин. Ҳозирча бу миқдор расман тасдиқланмаган.

Қирғизистон. 2023 йилги Ханчжоу Осиё ўйинларида олтин медаль соҳибларига 1,25 млн сом (тахминан 14 минг доллар), кумуш учун 750 минг, бронза учун 500 минг сомдан берилган. 2026 йилги ўйинлар учун янги мукофот миқдорлари ҳозирча эълон қилинмаган.

Ўзбекистон. Ханчжоуда спортчиларга олтин медаль учун 5 минг, кумуш учун 3 минг, бронза учун 2 минг доллардан берилган. Бундан ташқари, уларга маҳаллий бюджет ҳисобидан БҲМга боғланган қўшимча мукофотлар ҳам тўланган. Жумладан, олтин медаль учун 300 БҲМ, кумуш учун 200 БҲМ ва бронза учун 100 БҲМ белгиланган.

Туркманистон. Мамлакатда Осиё ўйинлари медаллари учун бериладиган мукофот пуллари ҳақида очиқ расмий маълумот мавжуд эмас.

Шу тариқа, Марказий Осиё давлатларида Осиё ўйинлари медаллари учун тўланадиган мукофотлар миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. Бундан ташқари, спортчиларга давлат мукофотидан ташқари ҳомийлар ва бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча тўловлар ҳам берилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Осиё ўйинларида олтин медаль учун ким қанча тўлайди? - Darakchi.uz