АсосийБУ ҚИЗИҚ

572 кишининг жасади топилган оммавий қабр аниқланди

Уларнинг орасида чақалоқлар ва болалар ҳам бор.

'572 кишининг жасади топилган оммавий қабр аниқланди'ning rasmi

Шри-Ланканинг шимолидаги Яффна минтақасининг Чеммани ҳудудида ишчилар кремация майдонини кенгайтириш учун ер қазиётганида инсон суякларига дуч келган. Кейинчалик бу ерда олиб борилган қазиш ишлари давомида 572 кишига тегишли скелет қолдиқлари аниқланган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Топилмалар орасида ҳалқалар, мактаб сумкаси ва чақалоқлар учун сут идиши каби шахсий буюмлар ҳам бор.

Map of Sri Lanka showing location of Chemmani in the far north of the country.

Чеммани ҳудуди Шри-Ланкадаги 1983–2009 йилларда давом этган фуқаролик уруши билан боғлиқ. Уруш даврида мамлакатнинг тамиллар кўпчиликни ташкил этувчи шимолий ва шарқий ҳудудларида минглаб одамлар бедарак йўқолган.

Маълумотларга кўра, мамлакатдаги уруш даврида тахминан 100 минг киши ҳалок бўлган, 23 мингга яқин одам, асосан тамиллар, бедарак йўқолган.

Чемманида оммавий қабр борлиги ҳақида аввал ҳам маълумотлар бўлган. 1990-йилларда ёш тамил қиз Кришанти Кумарасвами зўрлангани ва ўлдирилгани бўйича судда айбланган ҳарбийлардан бири бу ҳудудда 300–400 нафар одамнинг жасади кўмилганини айтган.

Kumanan Kanapathippillai, BBC Suseela holds a photograph of her son, Gnanaseelan Ravi, she is seen through the bars on a fence.

Ушбу баёнотдан сўнг 1999 йилда Чемманида биринчи қазиш ишлари ўтказилиб, 10 дан ортиқ инсон скелети топилган. Бироқ тергов давом эттирилмаган.

Ҳозирги қазиш ишлари эса мазкур ҳудуддаги оммавий қабр масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Шри-Ланка Инсон ҳуқуқлари комиссияси ва ҳуқуқ ҳимоячилари топилмалар одатий дафн маросимига мос келмаслигини билдирган.

Комиссиянинг аввалги ҳисоботида жасадларнинг аксарияти кийимсиз ҳолда, бир-бирига зич жойлаштирилгани ва айрим ҳолларда устма-уст кўмилгани қайд этилган. Қабрлар эса ер сатҳидан 1–2 метр чуқурликда жойлашган.

Kumanan Kanapathippillai, BBC A group of people stands at a roadside behind a banner.

Комиссия бу дафнлар ноқонуний равишда амалга оширилган ва судсиз қатллар билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли борлигини билдирган. Бироқ ҳозирча топилган қолдиқлар кимларга тегишли экани ва улар қандай ҳолатда ҳалок бўлгани аниқ эмас.

Чемманида топилган барча инсон қолдиқлари ҳозирда Яффна университетининг суд-тиббий экспертиза бўлимида, суд назорати остида сақланмоқда.

Қазиш ишларига раҳбарлик қилаётган археолог профессор Раж Сомадева маълум қилишича, сентябрь ойи охирига қадар судга дастлабки ҳисобот тақдим этилиши режалаштирилган. Қолдиқларнинг ёшини аниқлаш учун айрим намуналар хорижда ҳам текширилиши мумкин. Ўлим сабабларини аниқлаш учун алоҳида тиббий экспертизалар ўтказилади.

Чемманидаги янги топилма Шри-Ланкада уруш йилларида бедарак йўқолган яқинларини излаётган оилаларда ҳам умид, ҳам хавотир уйғотган.

Жейаруби Жейапаланнинг отаси Кандая Жаяпалан 1996 йил сентябрь ойида Чеммани яқинидаги назорат постида Шри-Ланка ҳарбийлари томонидан олиб кетилган ва шундан сўнг ундан дарак бўлмаган. Унинг қизи ўша пайтда 12 ёшда эди.

"Биз ҳали ҳам унга нима бўлганини билмаймиз", деган Жейаруби BBC'га.

Бошқа оилалар ҳам Чемманидаги қолдиқлар ДНК экспертизасидан ўтказилиб, бедарак йўқолган яқинларининг тақдирини аниқлашга ёрдам беришини кутмоқда.

Шри-Ланкада сўнгги ўн йилликларда 20 дан ортиқ оммавий қабр аниқланган. Бироқ уларнинг ҳеч бири шимол ва жанубдаги мажбурий йўқолишлар ёки судсиз қатллар билан узил-кесил боғланмаган ва аввалги терговларнинг бирортаси ҳам жиноий таъқиб билан якунланмаган.

Шри-Ланка Адлия вазири Харшана Нанаяккара Чемманидаги қазиш ишлари давом эттирилишини айтган. Унинг таъкидлашича, скелетлар таҳлил қилиниб, одамларнинг қандай вафот этгани аниқланиши, шундан сўнг ДНК экспертизаси ўтказилиши керак.

Шри-Ланка ҳарбийлари эса тинч аҳоли оммавий равишда ўлдирилиб, жасадлари Чемманида кўмилгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Армия вакили бундай даъволар судда исботланиши кераклигини билдирган.

Бедарак йўқолганлар оилалари эса терговни халқаро экспертлар иштирокида ўтказишни талаб қилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам Шри-Ланкага жабрланганларни аниқлаш, уларнинг ўлими сабабларини ва масъулларни белгилашда халқаро ёрдамдан фойдаланишни тавсия қилган.

    Бошқа янгиликлар

    572 кишининг жасади топилган оммавий қабр аниқланди - Darakchi.uz