АсосийDunyo

Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпанияси номи эълон қилинди

Авиация хавфсизлиги бўйича Германия марказларидан бири JACDEC (Jet Airliner Crash Data Evaluation Centre) авиакомпанияларнинг хавфсизлик рейтингини эълон қилди.

Мазкур рўйхатда биринчи поғонани Гонконгнинг Cathay Pacific авиакомпанияси эгаллади.

Илк бешталикдан — Янги Зеландиянинг Air New Zealand, Хитойнинг Hainan Airlines, Қатарнинг Qatar Airways ва Нидерландиянинг KLM авиакомпаниялари ўрин олди. Энг аъло ўнталикка Japan Airlines якун ясади.

Аслида мазкур рўйхатдан 60 та авиакомпания жой эгаллайди, ҳозирча эса рўйхатнинг бир қисмигина эълон қилинган: 12 та илк поғона (12-ўриндан —Lufthansa Германия) ва учта энг оҳирги (60-ўринда — China Airlines). Тўлиқ рўйхат жорий йилнинг 18 январь куни эълон қилинади.

Рейтинг 2016 йилда содир бўлган авиация ҳодисалари асосида тузилган, деб ёзади Lenta.ru.

Бошқа янгиликлар