АсосийСИËСАТ

Андижонда саноат корхоналари учун кадрлар тайёрлайдиган техникум иш бошлади

Андижон вилоятида саноат корхоналари учун малакали мутахассислар тайёрлайдиган “Андижон-Ҳуаня” халқаро техникуми фаолияти йўлга қўйилди.

'Андижонда саноат корхоналари учун кадрлар тайёрлайдиган техникум иш бошлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон туманидаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган техникум фаолияти билан танишди.

Техникум тўқимачилик, машинасозлик, электротехника ва бошқа юқори технологияли йўналишларда саноат корхоналари учун кадрлар тайёрлайди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 15 миллион доллар бўлиб, у тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилган. Натижада 150 та янги иш ўрни яратилган.

Техникум 4 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 5 минг нафар ўқувчига мўлжалланган. Келгусида бу ерда ётоқхона, лаборатория, спорт майдончаси, ошхона ва яшил ҳудуд барпо этилади.

Муассасада дуал таълим тизими жорий қилинган. Ўқувчилар назарий билимларни техникумда олиб, амалий кўникмаларини саноат зонасидаги йирик корхоналарда оширади. Бу уларга ўқиш давридаёқ замонавий ускуна ва технологиялар билан ишлаш тажрибасини эгаллаш имконини беради.

Техникум жорий йил июнь ойида ишга туширилган. Ҳозирда бу ерда 210 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. 2030 йилга бориб йиллик қабулни 1 минг 800 нафарга, ўқувчилар умумий сонини эса 4 минг нафарга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, таълим йўналишлари сонини 20 тага етказиш кўзда тутилган.

Президент техникумда яратилган шароитлар билан танишиб, ёшлар ва инвестор билан суҳбатлашди.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда саноат корхоналари учун кадрлар тайёрлайдиган техникум иш бошлади - Darakchi.uz