АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Андижон вилоятига боради.

'Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради'ning rasmi

Ташриф дастуридан вилоятнинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган.

Давлат раҳбари, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради. Ташриф доирасида қатор янги қувватларни ишга тушириш ҳамда истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш режалаштирилган.

Шунингдек, Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради - Darakchi.uz