БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Нью-Йоркда юқори даражадаги ҳафталик тадбирлари ўтказилмоқда. Унда қарийб 130 давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Улар орасида Ўзбекистон делегацияси ҳам бор. Мамлакатимиз делегацияси умумий мунозаралар давомида қатор давлат раҳбарларининг нутқларини тинглаган.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатимиз делегациясига раҳбарлик қилмоқда. У 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг умумий мунозараларида Ўзбекистон номидан нутқ сўзлаши кутилмоқда.






