Нигерияда яшовчи 19 ёшли Рама Ҳоруний бедаво дардга чалинган, унинг боши ривожланган бўлса-да, тана қисми туғилганда қандай бўлса, шундайлигича ўсмай қолган, деб хабар берди “Мiladynews.ru” нашри.
Унинг танаси 6 ойлик чақалоқнинг танасини эслатади, қўл-оёқлари эса ишламайди. Қиз танасидаги оғриқлардан жуда қийналади. Рама асосий вақтини пластик тоғора ичида ўтказади. Унга ногиронлик аравачаси ҳам ноқулайлик туғдиради.
“6 ойлик бўлгунга қадар қизим соғлом эди. Ўтиришни ўргангандан кейин эса ривожланишдан орқада қолди. Шу билан эмаклай олмади. Тиббиёт унинг дардига даво тополмади. Оиламизнинг барча аъзолари унинг кўнглини кўтаришга, хурсанд қилишга ҳаракат қилади. Уни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаймиз. Рама мўъжиза рўй бериб, тузалиб кетишига ишонади”.
Рама айниқса, 10 ёшли укаси Фаҳад билан жуда иноқ. Фаҳад ҳам опасини жуда яхши кўради. Опасининг дардларини ҳис қилган Фаҳад унинг азобларини енгиллаштириш мақсадида сайрга олиб чиқади, ёрдам беради. Рама меҳмонга боришни ёқтиради.
Раманинг ота-онаси 15 йил мобайнида унинг дардига даво излади, аммо бунинг иложи бўлмади. Раманинг касаллиги нигериялик тиббиёт ходимларини боши берк кўчага киритиб қўйди. Баъзи бир врачлар эса буни ҳатто “Жиннинг иши” деб аташди.
“Бир куни Рама билан супермаркетга бордим,– дейди Раманинг онаси.– У ерда олижаноб бир инсон қизимга ногиронлик аравачасини совға қилди ва қизимнинг суратларини маҳаллий газетага берди. Шундан кейин саховатпеша одамлар бизга ёрдам берадиган бўлди”. Ҳозирда Раманинг ота-онаси тиббиёт ходимлари ва хайрия ташкилотларининг қизига эътибор қаратишларига умид қилмоқда.
Сабр-қаноатли қиз тузалиб кетишига, бахтли бўлишига ишониб, кун кечирмоқда: “Мен ҳамма нарса учун Яратганга шукрона келтираман. Агар тузалиб кетсам, келажакда инсон яшаши учун зарур бўлган барча нарсалар сотиладиган озиқ-овқат дўконини очишни ният қилдим. Мана шу орзумга етишиш учун ҳам барча қийинчиликларга чидашга розиман”.
16.12.2019, 11:35
Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...14.12.2019, 20:26
Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....11.07.2017, 14:37
Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...11.07.2017, 14:36
Аксарият ота-оналардан фарқли равишда рассом Алия Чаглар қизига турли егуликлар ва гуллардан тайёрланган “кийимларни кийдиради”, деб хабар берди Onedio.ru нашри. Алия Чаглар 3 ёшли қизи...