АсосийБУ ҚИЗИҚ

Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 27 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Тошкент шаҳри: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади? - Darakchi.uz