АсосийДУНË

Осиё ўйинлари Ўзбекистон 10-олтин медални қўлга киритди

Эркаклар ўртасида +90 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳруххон Бахтиёров ҳам финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадов устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

'Осиё ўйинлари Ўзбекистон 10-олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 8-кунида Ўзбекистон делегацияси яна 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритди. Шу тариқа, мамлакат спортчилари ҳисобидаги олтин медаллар сони 10 тага етди.

Бугун, 27 сентябрь куни Осиё ўйинларида кураш баҳслари давом этмоқда. Аёллар ўртасида −57 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ибодатхон Ағожонова финал баҳсида Хитой Тайпейи вакили Ван Ван-Тинг Лини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Эркаклар ўртасида +90 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳруххон Бахтиёров ҳам финалда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадов устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Мазкур вазн тоифасида яна бир ўзбекистонлик спортчи Бекмурод Олтибоев бронза медалга сазовор бўлди. У ярим финалда Шоҳруххон Бахтиёровга мағлуб бўлган.

Шу тариқа, Осиё ўйинларининг 8-кунида Ўзбекистон курашчилари ҳозирча 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида жами 37 та медаль мавжуд. Шундан 10 таси олтин, 17 таси кумуш ва 10 таси бронза медалдир. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

    Бошқа янгиликлар