АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

“Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини эълон қилди

'Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

28 сентябрь, душанба куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан кам булутли ва ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи 23–25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 21–26 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 22–27 даражани ташкил этади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат нисбатан юқори бўлиб, кундузи 25–30 даражагача кўтарилади. Кечаси 9–14 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланади. Бу ҳудудларда ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар

    Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади? - Darakchi.uz