Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистонда ходимларнинг иш вақти камида бир соатга қисқартирилади. Бу барча ходимларга татбиқ этилади.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида кунлик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши белгиланган.
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни Ўзбекистонда байрам, яъни ишланмайдиган кун ҳисобланади.
Шу боис 30 сентябрь куни ходимлар одатдагидан бир соат кам ишлайди.






