Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:47 да Шайхонтоҳур тумани Жарариқ кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 09:39 да бартараф этилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






