Унга кўра, водий ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–15 даража, кундузи 25–27 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 24–29 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–16 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 5–10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланади.
Шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 7–12 метр тезликда эсади, айрим жойларда унинг тезлиги сониясига 15–20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 15–20 даража бўлади.






