1

“Муҳаббат тафти” сериали орқали танилган Барун Собти ўзбек фильмида суратга тушди

ШОУ-БИЗНЕС 06.01.2017, 11:57
Теглар: Ўзбекистон, Фильм, Ҳиндистон
“Муҳаббат тафти” сериали орқали танилган Барун Собти ўзбек фильмида суратга тушди

Ўзбек кинотомошабинларига “Муҳаббат тафти” номли ҳинд сериали орқали таниш ҳиндистонлик актёр Барун Собти ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Севади, севмайди” фильмида суратга тушди.

Тақдимоти 10 январь куни бўлиб ўтиши кутилаётган мазкур кинокартина ҳақида маълумот олиш мақсадида “Дарё” фильм продюсери Руслан Мирзаев билан боғланди.

Foto: “Daryo”

Ҳиндистонлик актёр Барун Собтининг Ўзбекистонга келиши ўз вақтида анча шов-шувга сабаб бўлган эди. Ўша вақтда у реклама ролиги ва клипда суратга тушиш таклифига рад жавобини бергани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Айтинг-чи, ҳинд актёрини фильмингизда суратга тушишга қандай кўндирдингиз?

— Фильмда айнан Барун Собтига алоқадор кадрлар бор эди. Унинг Ўзбекистонга меҳмон бўлиб келиши биз учун айни муддао бўлди. Фильмда ҳақиқатан ҳам унга боғлиқ кадрлар борлигини тушунтирганимиздан сўнг, Собти таклифимизга розилик билдирди. Ҳиндистонлик актёр “Севади, севмайди”да бош ролни ижро этмаган, аммо фильмни томоша қилиб, унинг ижросидаги саҳналар қизиқарли чиққанига гувоҳи бўласиз.

Foto: “Daryo”

— Фильмда бош ролларни кимлар ижро этган?

— Бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова ва Хосият Ҳусанова, шунингдек, Санжар Шодиев, Зуҳра Солиева, Ситора Алимжонова, Умид Эргашев каби актёрлар ижро этган.

— Фильм премьерасига Барун Собти ҳам келадими?

— Фильмда рол ижро этган бошқа актёр-актрисалар қатори Барун Собтини ҳам тақдимотга таклиф қилганмиз. Аммо келиш-келмаслиги масаласида аниқ бир гап айта олмайман.

Шарҳлар

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

19.04.2024, 15:45

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1