АсосийDunyo

АҚШ давлат департаменти бен Ладиннинг ўғлини қидирувдаги террорчилар рўйхатига қўшди

АҚШ давлат департаменти “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг собиқ раҳбари ва асосчиси бўлган Усама бен Ладиннинг ўғли Ҳамзани ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётган террорчилар рўйхатига қўшди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Мазкур идоранинг берган маълумотига кўра, 2015 йилнинг 14 августида “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг амалдаги раҳбари Айман аз-Завоҳирий Ҳамза бен Ладинни расман террорчилик ташкилотига сафига қабул қилган.

АҚШ давлат департаменти Ҳамза бен Ладинни АҚШ фуқаролари хавфсизлигига таҳдид солувчи жиддий террорчилар рўйхатига қўшди. Ўтган йилнинг июль ойида Ҳамза бен Ладин отасининг ўлими учун АҚШ ҳукуматидан ўч олишга ваъда берган.

Бошқа янгиликлар