Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 13 октябрь куни амалда бўладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсларини белгилади.
Унга кўра, доллар курси 1,19 сўмга ошиб, 11 899,09 сўмни ташкил этди. Евро 39,74 сўмга арзонлашиб, 13 298,42 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, Россия рубли 1,35 сўмга қимматлаб, 141,53 сўмни, Хитой юани эса 0,01 сўмга ошиб, 1 777,89 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк маълумотларига кўра, олтиннинг бир грамми нархи ҳам 4 400 сўмга ошиб, 1 миллион 804 минг 400 сўмга етди.






