АсосийDunyo

Jay-Z ва Бейонсе Барак Обаманинг Оқ уйдаги хайрлашув кечасини қиздирди

Барак Обаманинг АҚШ президентлиги лавозимидан озод этилиши муносабати билан Оқ уйда ўтказган хайрлашув оқшомига дунёга машҳур Бейонсе, Роберт Де Ниро, Пол Маккартни ва Jay-Z лар ташриф буюрди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Хайрлашув оқшоми маҳаллий вақт билан 20:30 да бўлиб ўтди. Юқорида номлари санаб ўтилган машҳурлардан ташқари тадбирда Стивен Спилберг, Жорж Клуни ва телебошловчи Опра Уинфрилар ҳам иштирок этди.
 
“Мен Оқ уйни тарк этишдан олдин хайрлашув кечаси ўтказишни режалаштирдим”, - деди Барак Обама.
 
Нашр Барак Обаманинг лавозимидан кетиши муносабати билан уюштирилган кечага жуда кўплаб машҳурлар йиғилганлигини, Дональд Трампнинг инаугурациясига ҳам бунчалар кўп машҳурлар келиши даргумонлигини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар