1

“Олтин глобус”нинг илк ғолиблари аниқланди

ДУНЁ 09.01.2017, 10:21
“Олтин глобус”нинг илк ғолиблари аниқланди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида Голливуднинг “Олтин глобус” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Илк номлари эълон қилинган ғолиблар орасида “Ла-ла-Ленд” мюзикл-комедиясидаги роли учун актёр Райан Гослингга мукофот насиб бўлди. Мазкур фильмда унга партнёрлик қилган актриса Эмма Стоун эса энг яхши актриса унвонига сазовор бўлди.

 “Ла-Ла-Ленд” комедияси  фильм ижодкори Дэмьен Шазеллага учта “Олтин глобус”ни ҳадя этди. Фильм энг яхши режиссура, энг яхши мусиқа ва энг яхши сценарий номинацияларида ҳам ғолибликни қўлга киритди. Фильм учун яратилган City of Stars қўшиғи эса энг яхши саундтрек, деб эълон қилинди.
 
“Тунги маъмур” мини-сериалидаги роли актёр Том Хиддлстонни энг яхши актёр номига сазовор қилди. Унга съёмка майдончасида ҳамроҳлик қилган партнёри Хью Лори иккинчи даражали ролларни ўйновчи энг яхши актёр деб топилди. 

Энг яхши чет эл фильми номинациясида француз ижодкорларининг “У” (“Она”) фильми ғолиб бўлди. “Зверополис” энг яхши анимацион фильм, қироллик оиласи ҳақида сўзловчи “Тож” фильми энг яхши драматик сериал, деб тан олинди.

Шунингдек, “Америка жиноятлар тарихи” мини-сериали ва унда роль ижро этган Сара Полсон мини-сериалнинг энг зўр актрисаси, “Голиаф” сериалидаги роли учун Билли Боб Торнтон энг яхши драматик актёр, “Атланта” комедия сериали ва унда иштирок этган актёр Дональд Гловер энг яхши комедия актёри, “Қорамтир” ситкомидаги роли учун Трэйси Эллис Росслар энг яхши комедия актрисаси унвонига сазовор бўлдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1