1

Иерусалимда содир этилган теракт акс этган видео пайдо бўлди (Видео)

ДУНЁ 09.01.2017, 10:48
Теглар: Теракт
Иерусалимда содир этилган теракт акс этган видео пайдо бўлди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Иерусалимда юк машинасининг одамларни босиб кетгани акс этган теракт ҳақидаги видео пайдо бўлди, деб хабар берди “Segodnya.ua” нашри.  

Полиция матбуот хизматининг хабар беришича, Исроил давлатига тегишли сариқ рақамли  Mercedes русумли юк машинаси автобусдан тушиб, пиёдалар йўлакчасида турган бир гуруҳ Исроил ҳарбийларини босиб кетган.

Автомашина ҳайдовчиси йўқ қилинган. Рулда Исроил давлати фуқароси бўлган, Иерусалимнинг Жабл Мукабр кварталида яшовчи, араб миллатига мансуб эркак бўлган.

“Маген Давид Адом” тез ёрдам хизматининг хабар беришича, “Адаса Эйн-Керем”, “Адаса Ар а-Цофим” ва “Шаарей Цедек” номли Иерусалим касалхоналарига олиб келинган 15 нафар жабрланганлардан бири ўта оғир аҳволда, 4 кишининг ҳолати ўртача баҳоланмоқда, 10 киши эса енгил тан жароҳати олган.

Мазкур теракт оқибатида, 20 ёшда бўлган 3 нафар қиз ва 1 йигит ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Истанбул марказидаги терактни содир этган шахс ҳибсга олинди, у аёл киши (видео)

14.11.2022, 09:28

Туркиянинг Истанбул шаҳри марказидаги Истиқлол кўчасида уюштирилган ҳужумда гумонланувчини қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Анадолу”га таяниб "interfax".Маълум қилинишича, ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу якшанба куни...
«Менга умр берган Оллоҳнинг кўрсатмаларига амал қиламан»: икки йил олдин Нью-Йоркда теракт содир этган Сайфулла Соипов суд олдида жавоб берди

19.11.2019, 15:28

2017 йилнинг 31 октябрь куни Нью-Йоркда юк машинаси Манхеттен ҳудудининг жануби-ғарбий қисмидаги велосипед йўлига чиқиб, 8 кишининг умрига зомин бўлган, яна 12 киши жароҳат олган.18...
ЛОНДОН МЕТРОСИДА ТЕРАКТ СОДИР БЎЛДИ

15.09.2017, 14:45

Лондон метросининг Парсонс-грин бекатида портлаш юз берди, жабрланганлар бор, дея хабар беради The Sun нашри.Бир неча киши куйиш жароҳатини олди. Полиция ҳодисани теракт деб баҳолади.Хабарларга...
​Лас-Вегасдаги поликлиникалардан бирида отишма бўлди

30.06.2017, 14:03

Лас-Вегасдаги поликлиникалардан бирида бемор эркак ўқ узиб, икки кишини яралади ва ўзини отиб ўлдирди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Полиция ходимининг маълум қилишича, поликлиникага келган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1