Яқинда Флоренциянинг машҳур Понте Веккьо кўприги яқинида Арно дарёсининг қирғоғи ўпирилиши оқибатида, йўл четида турган 20 та автомашина сувга ғарқ бўлди, деб хабар берди “Мorediva.ru” нашри.
Қирғоқнинг емирилишига сув сабаб бўлган. Шаҳар мэрининг шахсан ўзи ҳеч ким жабрланмаганлигини, аммо кўрилган зарар миқдори жуда катталигини маълум қилган.
Ўпирилган жойнинг чуқурлиги 200 метрни ташкил этган. Шаҳар аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қирғоқ бўйидаги автомобиль ҳаракати тўхтатиб қўйилган. Воқеа жойига қутқарув хизмати ходимлари етиб келган.