Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ўзбекистонлик фуқаро, фарзандини полиция олиб қўйган Нилуфар Мамасаидованинг шахсини тасдиқлади, деб ёзади “Radiovesti.ru” нашри.
Москва шаҳрининг Кунцево туман ИИБ томонидан декабрь ойида ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидованинг бир ёшлик қизи олиб қўйилганлиги ҳақида хабар бергандик. Асли андижонлик бўлган аёл икки йилдан бери Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб, қизини ҳам Россияда дунёга келтирган. Қизи туғилгандан сўнг унинг турмуш ўртоғи мамлакат ҳудудидан депортация қилинган, Нилуфар эса қизи билан Россия Федерациясида қолган.
Айни дамда полициячилар болани элчихона ходимларига онасига етказиш учун топширишган, бу ҳақда ўзининг Facebook саҳифасида юрист Баҳром Исмаилов хабар берди.
Декабрь ойининг охирларида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган аёл ИИБга ариза билан мурожаат этган. Полиция ходимлари Нилуфар Мамасаидованинг уйига келиб, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги учун уни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига уч кунга қамаган ва қизини олиб қўйган.
Мазкур ҳодиса ўтган ҳафтада кенг оммага маълум бўлди. Вазиятни РФ болалар ҳуқуқи бўйича вакил Анна Кузнецова қуйидагича шарҳлади ва қизни онадан олиб қўйилишни кескин чора деб атади ҳамда болани онага қайтаришни ваъда қилди.
Зарурий ҳужжатларни прокурорлар ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан йиғилди. Фақатгина бола дунёга келган туғруқхонадан маълумотнома етмади. Уни фақат душанба куни олишга муваффақ бўлишди.
Душанба кечқурун Мамасаидова қизини яна бағрига олди. Кунцево суди Ўзбекистон фуқаросини депортация қилиш масаласини кўриши керак эди, сабаби уни рўйхатда туриши бир йил олдин тугаган. Аммо материаллар далилларнинг етарли эмаслиги сабаб полицияга қайтарилди.
Мамасаидовани депортация қилиш иши бўйича мажлис сешанба куни, яъни бугун бўлиб ўтади, деб ёзади “Эхо Москви”.