Американи яқиндан билиш, ўрганиш учун албатта қўшма штатларга бориш лозим бўлади, деб хабар беради “Оnedio.ru” нашри.
Америкага илк маротаба ташриф буюрган одам америкаликларнинг ғалати одатларидан ҳайратга тушиши табиий ҳолдир (буни ҳамма ҳам тўғри қабул қилавермайди).
1. Кўчада қандай об-ҳаво бўлишидан қатъи назар ресторанларда муз бўлаги солинган сув берилади!
2. Ҳамма жойда кучли кондиционерлар ишлайди. Ташқарида жазирама ёз бўлса, ичкари эса “музлаткич”ни эслатади. Наҳотки олтин ўрталикни топиш шунчалик мушкул бўлса?
3. Ресторанларда официантларга чойчақа бериш чет эллик сайёҳларга даҳшатли кўринади. АҚШда овқатланиб бўлгандан кейин официантга чойчақа бермасангиз, бу овқатга тупуриш билан тенг ҳақорат саналади.
4. Бир киши учун мўлжалланган бундай улкан ҳажмдаги егуликлар билан бутун бошли оилани бир ҳафта давомида боқиш мумкин.
5. Официантлар ҳар уч дақиқа давомида сиз ўтирган столга келади. Чойчақа шу йўсинда ишлаб топилади!
6. Бокалга сув солинганда тўлдириб қуйилади ва сув графинда эмас, бокалда келтирилади. Ахир бокалда сув ташилмаса, официантнинг нима кераги бор?
7. Ширинлик, сигарета ва спиртли ичимликлар сотиладиган аптекаларни фақатгина Америкада учратиш мумкин!
8. Улкан автомобиллар кўплиги туфайли АҚШнинг йўллари кенг...
9. Шароб 3 литрли, ҳаттоки 6 литрли шишаларга солинган.
10. Ёшингиз 30 дан ўтган бўлса-да, баъзан харид давомида сиздан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат сўралади.
11. Кўчада, дўконда, ҳамма жойда юзидан табассум аримайдиган нотанишларни учратиш мумкин...
12. Америкаликлар қаерга боришларидан қатъи назар, спорт кийими ва шиппак кийишни хуш кўришади.
13. Ёки тунги пижаманинг иштонини кийган одамларни ҳар қадамда, ҳаттоки озиқ-овқат дўконида ҳам учратиш мумкин...
14. Банкнотларни бир-биридан ажратиш мушкул. Айниқса, 1 доллар билан 5 долларнинг ранги ҳам, ҳажми ҳам бир хиллиги одамни чалғитади.
15. Телевизордаги реклама сериалдан кўра кўпроқ вақтни олади (Бу нафақат АҚШга тегишли ҳолат...)
16. Дўкондаги буюмнинг нарх кўрсатгичида солиқлар кўрсатилмайди. Шунинг учун кассада ҳисоб сиз кутган мўлжалдан ошиб кетса, ҳайратга тушманг.
17. Ҳафтанинг 7 куни мобайнида узлуксиз, 24 соат ишлайдиган муассасалар мавжуд!
18. Савдо дўконларда харидингизни халталарга жойлайдиган махсус одамлар бор!
19. Қайси мамлакатда юрганингизни унутиб қўймаслигингиз учун чор-атрофга АҚШ байроғи илинган!
20. Йўл-йўлакай қаҳва ичувчи ўткинчиларни ҳар қадамда учратиш мумкин.
21. Ҳар қандай суюқ таомнинг қовурилган, соус қўшилган вариантини буюртма қилишингиз мумкин ёки аксинча!
22. Фақат АҚШда бир бўлак пишлоқни 12 долларга сотиб олишингиз мумкин!
23. Банк тўлов карталари пин-кодсиз ишлайди. Бу бироз хавфли, тўғрими?
24. Энг сўнгги хабар, АҚШда душдаги сув босимини кўпайтириш ёки камайтиришнинг ҳеч ҳам иложи йўқ!