Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева журналист Жасур Ҳамроев билан интервьюда мухлисларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб берди. Улардан бири оилани сақлаб қолиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида сўради.
Райҳон бу саволга қуйидагича жавоб берди:
“ ‘Оилани ва ундаги муҳаббатни сақлаб қолиш учун нима қилиш керак?’ деган саволга, ўйлашимча бир неча йиллардан кейин жавоб бера олишим мумкин. Чунки ўшанда менда ҳақиқатдан ҳам бу саволга жавоб беришим учун етарлича тажриба бўлади. Бугун эса мен рафиқа сифатида ҳар қандай вазиятда ҳам турмуш ўртоғимни қўллаб-қувватлашим ва ундан бир поғона пастда бўлишим кераклигини тушунаман. Энг асосийси, эр ва хотин ўртасида муҳаббат бўлиши ва улар ўзаро бир-бирини тушуниши керак. Агар эр-хотин бир-бирини тушунмаса, турмуш дарз кета бошлайди. Бироқ агар туйғулар бўлса, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаммасини ўзгартириш мумкин”.
26.06.2018, 10:51
Райҳон Ғаниева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида янги оилавий суратларини тақдим этди... Ўғиллари — Ислом ва Имрон, синглиси — Насиба ва жияни — Латифанинг расмлари хонанданинг мухлислари...01.06.2018, 14:17
Сал аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи билан Москва сафаридан кадрлар тақдим этган эдик... Айни кунларда санъаткорлар оиласи, хонанданинг эгзаклари билан биргаликда...10.05.2018, 12:08
Хабарингиз бор 12 май, Американинг Нью-Йорк штатида ўзбек эстрадасининг бир неча машҳур хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди...Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда...03.05.2018, 15:18
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева сўнгги пайтлар жуда қизғин ижодий жараённи бошдан ўтказмоқда... Хонанда кечагина хорижий телеканалларнинг бирида фаолият юритадиган журналист билан суҳбатлашди. Ватанимиз...