АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистоннинг икки шаҳрида 8 ноябрь куни ҳарорат рекорди янгиланди

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

'Ўзбекистоннинг икки шаҳрида 8 ноябрь куни ҳарорат рекорди янгиланди'ning rasmi

8 ноябрь куни Навоий ва Бухоро шаҳарларида шу сана учун қайд этилган ҳарорат рекордлари янгиланди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълумотларга кўра, Навоийда ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилган. Бу 1992 йилда қайд этилган аввалги рекорд кўрсаткичдан 1,3 даража юқори.

Бухорода эса ҳаво ҳарорати 30,6 даражани ташкил этган. Бу ҳам 1992 йилда кузатилган 29,5 даражали рекорддан 1,1 даражага юқори.

Синоптиклар шунингдек, 6 ноябрь куни Тошкентда ҳам ҳарорат рекорди янгиланганини маълум қилди. Ўша куни пойтахтда ҳаво 26,9 даражагача исиб, 1981 йилда қайд этилган 26,4 даражали рекорддан 0,5 даражага юқори бўлган.

    Бошқа янгиликлар