АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиб, ҳаво совийди

Ўзбекистонда 9–13 ноябрь кунлари ёмғирли ва салқин об-ҳаво кузатилади.

'Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғир ёғиб, ҳаво совийди'ning rasmi

Ўзбекистонда 9–13 ноябрь кунлари ёмғирли ва салқин об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

9 ноябрь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 15–20 даража, шимолда 8–13 даража илиқ бўлади.

10 ноябрь куни совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига республика бўйлаб ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, Қорақалпоғистонда эса ёмғир қорга айланиши мумкин. Кундузи ҳарорат 10–15 даража илиқ бўлади.

11 ноябрь куни мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳарорат 7–12 даража илиқни ташкил этади.

12 ноябрь куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

13 ноябрь куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 18–20 даража илиқ бўлади. 10 ноябрь куни ҳам ёмғир кутилмоқда, ҳарорат кечаси ва кундузи 12–14 даражани ташкил этади.

11 ноябрь куни пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 5–7, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади. 12 ноябрь куни эса ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво 10–12 даражагача исийди.

    Бошқа янгиликлар