Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси ўсишда давом этмоқда. Марказий банк 10 ноябрь кунидан амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар курси 6,94 сўмга ошиб, 11 994,10 сўмни ташкил этди. Шу тариқа, АҚШ валютаси кетма-кет тўртинчи кун қимматлади.
Евро ҳам қимматлади. Унинг расмий курси 26,95 сўмга кўтарилиб, 13 420,20 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,5 сўмга арзонлаб, 145,79 сўмни ташкил қилди. Хитой юани 0,5 сўмга қимматлаб, 1 797,46 сўмга етди.
Шунингдек, олтиннинг бир грамми нархи 1 100 сўмга ошиб, 1 миллион 806 минг 600 сўмни ташкил этди.
«TradingView» маълумотларига кўра, 9 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига биткоин нархи 14 миллион 831 минг 925 сўмга пасайиб, 896 миллион 863 минг 344 сўмни ташкил этган.






