АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда 9 ойда 3,3 мингдан ортиқ ЙТҲ содир бўлди

Авариялар оқибатида 5581 нафар шахс жароҳатланган. Энг кўп ЙТҲ Самарқанд вилоятида, энг кам ҳолат эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

'Ўзбекистонда 9 ойда 3,3 мингдан ортиқ ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 3391 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Оқибатда 5581 нафар шахс жароҳат олди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ Самарқанд вилоятида — 471 та қайд этилган. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 77 та авария содир бўлган.

Ҳудудлар бўйича статистика қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти — 471 та;

  • Тошкент вилояти — 459 та;

  • Тошкент шаҳри — 458 та;

  • Наманган вилояти — 342 та;

  • Фарғона вилояти — 340 та;

  • Андижон вилояти — 219 та;

  • Қашқадарё вилояти — 215 та;

  • Сурхондарё вилояти — 199 та;

  • Жиззах вилояти — 145 та;

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 140 та;

  • Хоразм вилояти — 127 та;

  • Навоий вилояти — 117 та;

  • Бухоро вилояти — 82 та;

  • Сирдарё вилояти — 77 та.

    Бошқа янгиликлар