АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғади

Айрим жойларда кучли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилиши, шимолий ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

'Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғади'ning rasmi

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 метр/сония тезликда эсади, 10-12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикасида қорга айланиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; Устюртда кечаси 2-5 даража совуқ, кундузи 0-3 даража илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар