Олимлар муҳим ва ноодатий кашфиётлари билан бизни тез-тез ҳурсанд қилиб туришади.
Масалан, яқинда Калифорния университети олимлари ота-оналаримизнинг умрини қандай узайтириш мумкинлигини аниқлашди. Бунинг йўли жуда оддий экан.
AdMe.ru тадқиқот натижалари билан бўлишди, шундан сўнг яқинларимизга бизнинг эътиборимиз қанчалик муҳим эканлигини англаб етасиз.
Аниқланишича, ёлғизлик инсонни қаритадиган ва ўлимга олиб борадиган асосий сабаб саналади. Олимлар 1 600 нафар қариянинг ҳаётини кузатишди, уларнинг ўртача умри 71 ёшни ташкил қилди. Унда саломатлик, ижтимоий-иқтисодий омиллар ҳисобга олинмади. Фақат ёлғизлик.
6 йил давомида тадқиқотнинг 23% ёлғиз иштирокчилари, яқинлари доимий равишда хабар олиб турадиган бор йўғи 14 % кексалар вафот этишди.
Инсон ёши улғайиши билан яқинлари билан муносабатларга катта аҳамият беради. Бу вақтда эса фарзандларда ота-оналари билан мулоқот қилишга вақт етишмаслиги мумкин.
Кексалар доимий равишда дўст ва яқинларининг камчиликларига сабр билан муносабатда бўлишади. Улар доим ўз ҳаётий тажрибалари билан бўлишишга тайёр.
Ҳаётимизда бирор мушкулликка дуч келишимиз билан биз биринчилардан ота-оналаримиз, буви-буваларимизнинг ҳузурига ошиқамиз. Шу сабабли улар ҳам бизнинг меҳр-муҳаббатимиз ва эътиборимизга муҳтож эканликларини унутманг. Ҳафтада ҳеч бўлмаса 2 соат, кунига бор йўғи битта қўнғироқ — ва сиз уларнинг умрларини узайиши учун яна бир имконият яратасиз.