АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун ёмғир ёғиши мумкин

Кундузи ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ бўлади.

'Бугун ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати 5–10 даража илиқ бўлади.

Дам олиш кунлари республика ҳудудида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳаво ҳарорати 0–5 даража илиқ, кундуз кунлари эса аста-секин кўтарилиб, 10–15 даража илиқни ташкил этади.

Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда бугун, 15 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Тошкентда об-ҳаво қандай бўлади?

Пойтахтда бугун, 15 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2–4 даража илиқ, кундузи эса 13–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар