Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 11 ноябрь куни ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 5–7, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмаяпти. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 7–12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3–8, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучайиши кутилмоқда. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси ҳамда эрталаб ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Кундузи ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади. Шамол тезлиги айрим жойларда секундига 13–18 метргача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади. Шамол айрим ҳудудларда секундига 13–18 метргача кучаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши эҳтимоли бор. Шунингдек, сел келиши ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.






