АсосийБУ ҚИЗИҚ
Муаллиф: Darakchi.uz

Италия тоғларида 24 минг йиллик сир фош бўлди

Юзлаб қадимги айиқ суяклари топилди.

'Италия тоғларида 24 минг йиллик сир фош бўлди'ning rasmi

Италиянинг Доломит Альпларида музлик давридан қолган юзлаб суяклар ва бош суяклари топилди. 2850 метрдан ортиқ баландликда жойлашган, илгари инсон қадами етмаган ғордан аниқланган қолдиқлар тахминан 24 минг йил аввал қирилиб кетган улкан ғор айиқларига тегишли бўлиши мумкин. Олимлар ушбу топилма музлик даври ҳайвонот олами ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириши мумкинлигини айтмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Kurt Walde A cave bear skull from a newly discovered cave dating from the Ice Age (Credit: Kurt Walde)

Ғорни 41 йиллик тажрибага эга тоғ йўлбошчиси Курт Вальде 2026 йил июль ойида аниқлаган. У уч ярим йил аввал тоғ ёнбағрида қора доғга ўхшаш белгини кўриб қолган ва бу жойда нимадир борлигига шубҳа қилган. Бир неча йиллик изланишлардан сўнг у ниҳоят хавфли қияликдан тушиб, ғорга етиб борган.

Бироқ ғор ичида уни оддий табиий бўшлиқ эмас, балки минглаб йиллар давомида сир сақлаб келган улкан топилма кутиб турган эди. Бош чироғи ёруғида Вальде ерда сочилиб ётган суяклар ва бош суякларини кўрган. Айрим қолдиқлар бир-бири билан боғланган ҳолда сақланиб қолган.

Дастлабки тахминларга кўра, суяклар Ursus ladinicus деб номланган ғор айиқлари турига мансуб. Ушбу ҳайвонлар тахминан 24 минг йил аввал қирилиб кетган. Улар ҳақидаги маълумотлар ҳозиргача асосан 1987 йилда шу ҳудуддаги Контуринес ғоридан топилган қолдиқлар орқали ўрганилган.

Мазкур айиқлар ўзининг улкан гавдаси билан ажралиб турган. Контуринес ғоридан топилган намуналар таҳлилига кўра, уларнинг вазни 1200 килограммга, узунлиги эса 3 метргача етган. Тишларининг тузилиши бу ҳайвонлар асосан ўсимликлар билан озиқланганини кўрсатади.

Янги ғордаги суяклар аввалги топилмалардан ҳам кўп бўлиши мумкин

Янги ғор Италия шимолидаги Фанес-Сенес-Брайес табиат боғида, машҳур Контуринес ғорининг қаршисида жойлашган. Бу ҳудуддаги аввалги топилмалар ҳам олимлар учун муҳим илмий янгилик бўлган. Хусусан, айнан Контуринес ғоридан топилган қолдиқлар орасида фанга илгари номаълум бўлган Ursus ladinicus тури аниқланган.

Kurt Walde The cave bear bones in the newly discovered caves greatly outnumber those found in its sister cave, Conturines (Credit: Kurt Walde)

Курт Вальде ўз кашфиёти ҳақида Болцано вилояти Археология департаменти раҳбари Кристиан Терцерга хабар берган. Мутахассислар ғорнинг илмий аҳамиятини англаб етгач, унинг дахлсизлигини таъминлашга киришган. Кириш қисмига махсус темир панжара ўрнатилиб, ички ҳудуд ҳам ёпиб қўйилган.

Ғорни кўздан кечирган Терцер у ердаги суяклар сонидан ҳайратда қолганини айтган. Унинг таъкидлашича, янги ғорда юзлаб суяклар бор ва бу ерда қанча айиқ қолдиқлари сақланиб қолганини ҳозирча аниқ айтиш қийин. Дастлабки кузатувлар эса янги топилмадаги қолдиқлар сони Контуринес ғоридагидан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Тош устидаги суяк олимларни ўйлантирмоқда

Тадқиқотчилар эътиборини тортган яна бир сирли ҳолат — катта тош устида алоҳида жойлашган суяк бўлди. Унинг бу ерга қандай келиб қолгани ҳозирча номаълум.

BBC/ Serenity Strull/ Kurt Walde Kurt Walde's first impression of the cave notes where bear remains, ancient mineral deposits and watercourses are found (Credit: BBC/ Serenity Strull/ Kurt Walde)

Олимлар суяк табиий жараёнлар натижасида шу ҳолатга келган бўлиши ёки қадимда ғорда инсонлар ҳам бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Бу масала келгуси тадқиқотлар давомида ўрганилади.

Кашфиёт музлик даври ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириши мумкин

Палеонтологлар янги ғордан топилган қолдиқлар қадимги айиқларнинг ташқи кўриниши, оилавий муносабатлари ва яшаш тарзини чуқурроқ ўрганиш имконини беришини таъкидламоқда.

Amt für Archäologie/ Autonome Provinz Bozen The fissure in this cliff face shows the entrance to the cave, where the discovery was made (Credit: Amt für Archäologie/ Autonome Provinz Bozen)

Олимларни, айниқса, айиқлар ҳозирда етиб бориш ниҳоятда қийин бўлган ушбу ғорга қандай киргани қизиқтирмоқда. Шунингдек, янги ғор билан Контуринес ғори ўртасида қадимда ер ости боғланиши бўлган бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда. Бироқ бу ҳозирча тасдиқланган эмас.

Тадқиқотлар давомида суяклар, тишлар, генетик материаллар ва ғордаги геологик қатламлар ўрганилади. Бу орқали нафақат ғор айиқлари, балки музлик даврида Альп тоғларида яшаган бошқа ҳайвонлар ва ўша давр иқлими ҳақида ҳам янги маълумотлар олиш мумкин.

Қиш мавсумида ноёб топилма жойлашган ғор вақтинча ёпиб қўйилган. Олимлар тадқиқот ишларини 2027 йил июнь ойида қайта бошлашни режалаштирмоқда. 

Amt für Archäologie Provinz Bozen Research within the cave will seek to minimise contamination and disturbance to the remains within (Credit: Amt für Archäologie Provinz Bozen)

Ҳозирча ғорга рухсатсиз кириш тақиқланган.

    Бошқа янгиликлар