АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Полсборо шаҳар мэри Гэри Стивенсон ёнаётган уй ичида қолган қизни қутқарди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Дафн маросимидан қайтаётган шаҳар мэри йўлда ёнаётган уйни учратди. Ёнғин содир бўлган уйга кирган мэр ухлаб ётган қизни кўрди ва уни олов қаъридан қутқарди.
6 мингга яқин аҳоли яшовчи Полсборо шаҳар мэри бўлгунга қадар, 12 йил давомида ўт ўчирувчи бўлиб, хизмат қилгани Гэри Стивенсонга жуда қўл келди.