1

Райҳон: “Озодбек Назарбеков билан дуэт куйлаганимдан афсусланаман”

ШОУ-БИЗНЕС 12.01.2017, 14:02
Теглар: Райҳон Ғаниева, Озодбек Назарбеков
Райҳон: “Озодбек Назарбеков билан дуэт куйлаганимдан афсусланаман”

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева февраль ойида бўлиб ўтадиган концерт дастурига қизғин равишда тайёргарлик кўрилаётганини билдирди. Жумладан, хонанда янги концертда бир нечта янги дуэтлар куйланиши ва уларнинг ўтган йилги концертлардаги дуэтлардан фарқи ҳақида “Sayyod.com” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

“Юбилей концертимда бир нечта дуэт тароналар ижро этилди. Ҳар бир блокдан дуэт тароналар ўрин олди. Биз шошиб ишладик. Шунинг учун ҳам дуэтлар хит даражасига кўтарилмади. Ҳар бир концертимдан сўнг йўл қўйилган хатоларни ўрганаман ва уларни келгуси йилларда такрорламасликка уринаман. Хит бўлмаган дуэт тароналар бизнинг катта хатоимиз. Масалан, Улуғбек Раҳматуллаев билан куйланган янги йўналишдаги дуэт кутилган натижани бермади. Қўшиқ мухлислар томонидан ўйлаганимиздек яхши кутиб олинмади. 

Шунингдек, мен Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан куйлаган дуэтимдан ҳам афсусланаман. Бу фалсафий маънодаги шунчаки бир қўшиқ эди. Мана шундай буюк санъаткор билан шошмашошарлик билан қўшиқ айтганман. Аслида, Озодбек Назарбеков билан бирга куйлашга арзийдиган, ҳақиқий маънодаги хит қўшиқ бўлганидагина бу қўшиқ куйланиши керак эди. У билан куйлаш учун тайёргарлик кўришим лозим эди. ‘Мана бу қўшиқни куйлаймизми, нима дейсиз?’, деб сўраганимда, балки Озодбек Назарбеков ҳурмат юзасидан рози бўлгандир. Биз қўшиқни ижро этдик, бироқ  у хит даражасига кўтарилмади. 

Янги концертимда эса дуэтдошларим билан куйланадиган қўшиқлар шунчаки концерт учун яратилмаяпти, улар кейинчалик ҳам севиб тингланадиган тароналар бўлишига умид қиламиз”—дейди Райҳон.   

Маълумот учун, аввалроқ Райҳон янги концертида Муниса Ризаева, Зиёда ва қизиқчи Ҳалима Ибрагимова билан дуэт куйлашини маълум қилган эди.

Шарҳлар

"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

20.12.2021, 21:48

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...
Байрамлар бизники каби тинч бўлган заминга ярашади – Маданият вазири Республикада ўтказилаётган фестиваллар ҳақида гапирди

30.05.2021, 13:40

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...
Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради (видео)

24.04.2021, 15:06

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1