1

“Дадам бетоб” бадиий фильми ОАВ вакиллари учун премьера қилинди

ШОУ-БИЗНЕС 13.01.2017, 09:46
“Дадам бетоб” бадиий фильми ОАВ вакиллари учун премьера қилинди

Пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Дадам бетоб” бадиий фильмининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун намойиши бўлиб ўтди.

Фильм “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган.

Фильмда ўзбек халқининг оилапарвар, юртпарвар экани, оилани муқаддас билиши, миллий анъаналарга содиқлиги тараннум этилган, деб ёзади ЎзА. Ҳаётий ва таъсирчан лавҳаларда озод ва обод Ватанимизни, мустақиллигимизни, тинчлик ва осойишталикни кўра олмаган ёвуз кучлар қораланади. Киноасар воқеалари мусаффо осмонимизни, бахтиёр, тўкин ва фаровон ҳаётимизни қадрлашга, уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлашда масъулиятни астойдил ҳис этишга чорлайди.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр – Зулфиқор Мусоқов. Постановкачи оператор – Азиз Арзиқулов. Постановкачи рассом – Мария Сашина. Асосий ролларни Феруза Саидова, Юлдуз Ражабова, Фарҳод Абдуллаев, Баҳриддин Абдуллаев, Хайрулла Саъдиев каби актёрлар ижро этган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1