1

Жиноятчи олмахон дўкондан шоколад ўғирлади

ДУНЁ 13.01.2017, 11:03
Теглар: Жиноят
Жиноятчи олмахон дўкондан шоколад ўғирлади

Канаданинг кичик супермаркетларидан бири кўча жиноятчилигидан азият чекмоқда, чунки унга олмахонлар ўғирликка тушмоқда, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Олмахонлар эшиги очиқ турадиган супермаркетга кириб, турли товарлар турган токчанинг энг пастки қаватидан бирор ширинликни ўғирлаб қочишмоқда. Шундай ўғричалардан бирини сотувчи видеога олди.

Кадрда олмахоннинг дўконнинг очиқ эшигидан эҳтиёткорлик билан кириб, атрофни кузатгани, кейин секингина токчага яқинлашиб, шоколадли батончикни ўғирлаб, қочгани акс этган.
 
Оператор ўғрини қувиб етишга ҳаракат қилган, аммо олмахон қочишга муваффақ бўлган. Дўкон сотувчиси маҳаллий олмахонларнинг 40 дан ортиқ шоколадларни ўғирлаганлиги ҳақида видео тагида изоҳ қолдирган.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1